Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Суннат

 

Суннат ва ҳадис бир маънода ишлатилади. Суннатдан мурод - Расулуллоҳс.а.в.нинг амаллари, сўзлари ва тақрирлари. Саҳобалардан марфуъ ҳолда келган ривоятлар Суннатдан деб ҳисобланади. Чунки улар Пайғамбар с.а.в. билан бирга яшаганлар, у кишининг сўзларини эшитганлар, амалларига шоҳид бўлишган ва у кишидан эшитган ва кўрган нарсаларни ҳикоя қилиб беришган. Ҳадис шаръий амаллардан деб эътибор қилинади, чунки Оллоҳ Таоло бундай дейди:


وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا

– „Пайғамбар нимани келтирган бўлса олинглар, нимадан қайтарган бўлса қайтинглар“.           [59:7]


وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى ۩
إِنْ هُوَ إِلاَّ وَحْيٌ يُوحَى ۩ عَلَّمَهُ شَدِيدُ الْقُوَى
– „Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Оллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳй қилинаётган бир ваҳйдир. (Унга бу ваҳйни) бир кучга тўлган (яъни Жаброил а.с.) таълим бермишдир“.                                                                                              [53:3]


Кўп оятлар мужмал ҳолда келган, ҳадис уларни тафсилотлари билан баён қилган. Масалан, намоз оятда мужмал ҳолатда келган, Расулуллоҳ с.а.в. амаллари билан унинг вақтларини ва кайфиятларини кўрсатиб берганлар. Қуръонда жуда кўп ҳукмлар мужмал ҳолатда келган бўлса, Пайғамбар с.а.в. уларни шарҳлаб, тафсилотини баён қилганлар. Оллоҳ Таоло айтадики:


وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ
– „Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни (яъни, шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун деб бу эслатмани - Қуръонни нозил қилдик“.                                                                    [16:44]


Расулуллоҳс.а.в.нинг сўзларини эшитган, у кишининг амалларию, аҳволларини кўрган саҳобалар агар бирор оятни фаҳмлашда қийналишса ёки тафсирида тортишиб қолишса, уни изоҳлаш учун пайғамбарс.а.в.нинг ҳадисларига мурожаат қилардилар. Мусулмонлар Оллоҳнинг китобини маҳофаза қилганларидек ҳадисни асрашга, аввало уни ёзишдан кўра, кўпроқ ёдлашга, қалбларида сақлашга интилардилар. Ислом бошқа мамлакатларга ёйилиб, шаҳарлар кенгайгач, саҳобалар турли томонларга тарқалиб кетишди. Уларнинг кўплари вафот этгач, ҳадисларни тўплашга ва уларни ёзиб асрашга эҳтиёж пайдо бўлди.


Ҳадисларни ёзиб қўйиш вақти саҳобаларнинг асрига тўғри келади. Саҳобалардан бир нечаси ҳадисларни ёзиб, ундан ҳикоя қилиб берардилар. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Пайғамбар асҳобларининг ичида Абдуллоҳ ибн Умардан ташқари мендан кўра кўпроқ ҳадис биладигани йўқ. Чунки Абдуллоҳ ибн Умар ҳадисларни ёзарди, мен ёзмасдим». Лекин ҳадисларни ёзадиган саҳобалар жуда кам эди. Уларнинг кўплари Исломнинг бошланишида ҳадисларни ёзишдан қайтарилганлик-лари учун ёдлаб олардилар. Муслим ўзининг саҳиҳида Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилади, у киши айтадики: Расулуллоҳс.а.в. шундай дедилар: «Мендан (ҳадисларни) ёзманглар! Ким мендан Қуръондан бошқасини ёзган бўлса, уни ўчириб ташласин, менинг гапларимни ҳикоя қилиб, айтиб беринглар, бунинг зарари йўқ». Яна бир ривоятда шундай дейилади: «Ким менга қасддан ёлғон гапирса, яъни менинг номимдан ёлғон гапирса, дўзахдан ўзига жой тайёрласин». Шунинг учун саҳобалар ҳадисларни ёзишмаган, балки унинг маъносини англаб, ёд олиш билан кифояланишган. Саҳобалар ҳадисларни билишга қаттиқ эътибор берардилар. Уларнинг кўплари хабарларни олишда жуда эҳтиёт бўлганлари маълум. Ибн Шиҳоб Қобисадан ривоят қилади: Бир момо Абу Бакрдан мерос беришини сўраб келди. Абу Бакр айтдики: «Қуръондан сизга ҳужжат тополмайман. Расулуллоҳс.а.в. сизга бирор нарсани зикр қилганларини ҳам билмайман». Кейин у киши одамлардан сўради. Муғийра туриб: «Расулуллоҳс.а.в. момоларга мероснинг олтидан бирини берардилар», деди. Абу Бакр р.а.: «Буни тасдиқлайдиган бирор киши борми?» дедилар. Муҳаммад ибн Муслима бунга гувоҳлик берди. Шундан кейингина Абу Бакр кампирга мерос ажратиб берди.

 

123-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260